Португалия тарихда илк бор қайта тикланувчи энергия манбалари — қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари ёрдамида тўрт кунни ўтказди. Бу ҳақда миллий электр тармоғи маълумотлари асосида The Guardian хабар бермоқда. Бутун мамлакат қайта тикланувчи қувват манбалари асосида 107 соатни: 7 майнинг тонгги 6:45 дан 11 майнинг 17:45 гача ўтказган.

«Биз бу тажрибани бутун Европада қўллаб кўряпмиз. Ўтган йили Данияда ушбу синовлар ўтган эди, бу йил эса Португалияда. Бу мамлакат қайта тикланувчи қувват манбаларига бой ўлка. Бу нафақат мамлакат учун балки бутун Европа учун фойдалидир», — деди Португалия шамол энергияси уюшмаси спикери.

Ўтган йилда 22 фоиз шамол энергияси олинган эди. Мамлакатни тиклаш учун эса бу талаб 48 фоизни ташкил этган эди.