Италиянинг "Ювентус" ва "Милан" жамоалари Италия кубоги финали олдидан шахсан Рим папасининг оқ фотиҳасини олишга муваффақ бўлишди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Понтифик 21 майда финал учрашувида тўқнаш келадиган жамоалар ўйинчилари билан учрашувда уларга спортнинг бош қадриятлари: уйғунлик, ишонч ва дўстликка доимо амал қилишлари кераклиги ҳақидаги сўзлар билан оқ йўл тилади.  

"Сиз спортдаги чемпионларсиз, бироқ бундан ҳам устунроғи, сиз ҳаётдаги чемпионларсиз", деб айтди Франциск.

Рим папаси ашаддий футбол мухлиси бўлиб, Аргентинанинг "Сан-Лоренцо" клубига мухлислик қилади. Католик черковининг раҳбари унга бутун дунё футболчилари тақдим қилган футболкалар коллекциясига эга.

Италия кубоги финали бугун, 21 майда Римдаги Olimpico стадионида бўлиб ўтади.