Руминия терма жамоасининг энг яхши тўпурари ўз фаолиятини якунлади

Спорт 21 Май 2016 2807

Руминиянинг "Тиргу-Муреш" футбол клуби ҳужумчиси Адриан Муту профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

"Футбол майдонида узоқ йиллардан кейин тўхташ ва фаолиятни якунлаш вақти келди. Менга ишда ва ҳаётда ёрдам берганларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен тўп сурган барча клублар ва айниқса "Фиорентина"га раҳмат айтмоқчиман. Руминия термасига раҳмат, мен ҳанузгача 35 та тўп билан терма жамоанинг энг яхши тўпурариман. Мен доимо орзу қилганимни – мухлислар муҳаббатини қозона олдим. Бу бебаҳодир. Менинг болаликдаги орзуимнинг амалга ошишида кўмак берган барчага раҳмат. Мен фаолиятим давомида олган ҳиссиётларим абадий мен билан қолади". деб айтди Муту.

37 ёшли футболчи жорий мавсумда Руминия термасининг 4 та ўйинида иштирок этди.

Муту "Интер", "Верона", "Парма", "Челси", "Ювентус", "Фиорентина", "Чезена", "Аяччо" каби жамоаларда тўп сурган. Футболчи Руминия термаси сафида 77 ўйинда майдонга тушиб, 35 та тўп муаллифига айланган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар