Украинада Европа куни нишонланмоқда

Жаҳон 21 Май 2016 2285

Украинада Европа куни тантана қилинади, деб хабар қилмоқда «112 Украина».

Шу муносабат билан, 21 ва 22 май кунлари мамлакатнинг барча шаҳарларида байрам маросимлари бўлиб ўтади. 

Украина президенти фармонига кўра, Европа куни 2003 йилдан бошлаб, май ойининг учинчи шанба куни байрам қилинади. 

Европа куни - мамлакатнинг Европа интеграцияси томон стратегик йўналишни танлаши ва ЕИга аъзо бўлишга интилиши тимсоли сифатида нишонланади. 

Бундан ташқари, Украинадаги Европа куни, минтақада истиқомат қилувчи барча миллатлар тарихи, қадриятлари умумийлиги ва бирлигини намоён этади. 

Европанинг бошқа давлатлари, 1950 йилдан бошлаб Европа кунини 9 май куни байрам қилади.

Кўпроқ янгиликлар