ЎзМУ талабаси республика фан олимпиадаси ғолиби

Жамият 21 Май 2016 6371

Иқтисодчи аввало чуқур билим ва тафаккурга, амалиётда эса ўзига хос маҳоратга эга бўлиши лозим.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультетида бўлғуси иқтисодчиларга соҳа сирлари қанчалик мукаммал ўргатилаётгани фан олимпиадалари, турли танловларда ўз ифодасини топмоқда.

Шу йил 16-17 май кунлари республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ўзбекистон иқтисодиёти” фанидан ўтказилган олимпиадада Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети 2-босқич талабаси Шоҳзод Ҳамдамбоев 1-ўринни эгаллади.

– Талабаларимиз аввало фан сирларини мукаммал эгаллашлари учун факультетимизда барча имкониятлар яратилган. Она тилимизда иқтисодиётга оид қатор дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва уларнинг электрон манбаларидан исталганча фойдаланиш мумкин,– дейди олимпиада ғолиби бўлган талаба илмий раҳбари, Макроиқтисодиёт кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор Абдураҳим Ваҳобов.– Шунга яраша иқтидорли талабаларимизнинг интеллектуал салоҳиятлари ошиб бораётгани барчамизда умид уйғотади.

ЎзМУ Ахборот хизматидан хабар беришларича, Олимпиада натижаларига кўра Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Тошкент молия институти талабалари 2-3-ўринларга муносиб кўрилдилар.

Шунингдек, 11-12 май кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, 13-14 майда Тошкент молия институтида “Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт” ҳамда “Молия ва кредит” фанларидан ўтказилган республика фан олимпиадаларида Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети 3-курс талабалари Муқаддамхон Саидрасулова ва Суҳроб Шариповлар фахрли 3-ўринни эгалладилар.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13396 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20706 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10353 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11178 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38296 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52237 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:25 127 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 819 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 602 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар