"Реал" клуби "Ювентус"нинг спорт директори Фабио Паратичига қизиқиш билдирмоқда.

43 ёшли менежернинг хизматларига мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Sport Mediaset нашри.

"Реал" президенти Флорентино Переснинг одамлари Паратичи фаолияти ҳақида маълумот йиғишни бошлашди.

Таъкидланишича, Паратичи "Ювентус"га 2010 йилда "Сампдория"дан ўтган. Унинг саъй-ҳаракатлари эвазига Поль Погба, Альваро Мората ва Кингсли Команнинг трансферлари амалга оширилгани айтилади.