АҚШ генерали ИШИД маркази Раққага ҳужум масаласини муҳокама қилиш учун Сурияда бўлди

Жаҳон 22 Май 2016 8466

АҚШнинг Яқин Шарқдаги кучлар қўмондони генерал Жозеф Вотел Сурияга ташриф буюрган ва террорчиларнинг норасмий пойтахти ҳисобланадиган, Суриядаги Раққа шаҳрига ҳужум масаласини муҳокама қилган. Бу ҳақда АҚШ президентининг ИШИДга қарши кураш бўйича халқаро коалициядаги махсус вакили Бретт Макгерк берган маълумотга асосланиб, АР хабар берган.

Макгерк ўз твиттерида генерал Вотелнинг Раққага ҳужумни тайёрлаш учун Сурияда бўлгани ҳақида ёзган.

Маълум қилинишича, Суриядаги 11 соатлик сафари вақтида Вотел америкалик ҳарбий маслаҳатчилар ҳамда ўз таркибида араб ва курд жангчиларини жамлаган Сурия демократик армияси вакиллари билан учрашган.

Қайд этиш керакки, генерал Вотел АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларга қўшилган 2014 йилдан буён Сурияга келган энг юқори мартабали америкалик амалдор бўлди. Жозеф Вотел АҚШнинг Яқин Шарқ, Шарқий Африка ва Марказий Осиёдаги амалиётларини режалаштириш учун масъул ҳисобланади.

Учрашувлардан кейин у маҳаллий жангчиларнинг ИШИДга қарши курашга тайёргарлик кўриши борасидаги ишлар тўғри йўлга қўйилгани ҳақида қайд этган.

"Мен бизнинг жангчиларни тайёрлаш бўйича режамиз кўнгилдагидек кетаётганига ишонч ҳосил қилдим. Бу модель яхши ишлаган", деган генерал.

27 февраль куни Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ кучга кирганди. Бу сулҳ БМТ томонидан террорчи ташкилотлар сифатида тан олинган ташкилотлар учун қўлланмайди.

Мухолифатдаги Сурия Демократик армияси таркибига 25 минг нафар курд жангчиси ва 5 минг араб жангчиси киради. АҚШ бу тузилмада араб жангчилари миқдори ошишига умид қилади.

Айни вақтда Сурия ҳудудида 200 нафар америкалик ҳарбий маслаҳатчи мавжуд.

Бундан олдинроқ, АҚШ президенти Барак Обама Ҳанновердаги саммит чоғида Суриядаги америкалик махсус бўлинмалари жангчилари сони олти баробар кўпайишини эълон қилганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар