27 ёшли Челси Хёрлайн Флорида штатида жойлашган Disney World кўнгилочар боғига унга 1994 йили совға қилинган чипта билан кира олди. Боғ маъмурияти 4 ёш бўлганда касаллиги туфайли боғга кела олмаган қизга пешвоз чиқиб, унга боғга киришга ижозат берди, деб хабар бермоқда Upworthy нашри.

Челси 4 ёш бўлганда унга отаси боғга 4 кунлик чипта совға қилган, бироқ қиз касал бўлиб қолган. Унда захирада боғга кириш учун у ишлата олмаган яна бир кун қолиб кетган. 22 йил ўтиб Челсининг отаси Мичиган штатидаги ўз уйи ертўласидаги эски сейфда чиптани топиб олди ва уни боғ жойлашган жой яқинида бўлган Орландога бормоқчи бўлган қизига берди.

Қиз боғга келганда назоратчи чиптани кўриб ҳайратланди, чунки чиптанинг ёши уникидан каттароқ эди ва уни сканерлаб ҳам бўлмаган. Бироқ боғ маъмуриятида уларнинг чипталари эскирмаслигини айтишди ва уни тезда янгисига алмаштириб, қизни боғга ўтказиб юборишди,

Шунингдек, Челсига "Бутун абадият давомидаги биринчи ташриф" деган ёзувли махсус кўкрак нишони топширилди. Қиз боғда 4 соат давомида болалигидаги севимли аттракционларида учиб, унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирди.