Япониядан келаётган Европа самолётларига номаълум самолёт яқинлашди

Жаҳон 22 Май 2016 9724

Россиялик авиадиспетчерлар Узоқ Шарқда КLM ва SWISS авиакомпаниялари йўловчи самолётларининг парвозлари йўналиши ва баландлигини ўзгартирдилар. Бу уларга номаълум самолёт хавфли яқинлашгандан кейин содир бўлди.

Самолётлар Япон денгизининг нейтрал ҳудуди устидан учаётган бўлган. Самолётлар россиялик диспетчерлар жавобгарлиги ҳудудида бўлишган, деб айтди вазиятдан хабардор бўлган манба "Интерфакс" ахборот агентлигига. 

"Диспетчерлар 11 минг метр баландликда номаълум ҳаво кемасининг белгисини қайд қилишди. Ундаги транспондер сигналини таниб бўлмади, ҳаво кемаси боғланишга уринишларга жавоб бермади", деб айтди манба.

Шу ҳодиса туфайли диспетчерлар Япониядан Голландияга учиб кетаётган, KLM авиакомпаниясининг Boeing-777 самолёти парвозини ўзгартиришга қарор қилишди. Натижада у номаълум самолёт билан муваффақиятли тарзда ажралди.

Шу ҳудудда бўлган, Япониядан Швейцарияга рейс амалга ошираётган SWISS авиакомпанияси самолёти экипажи катта тўрт двигателли самолёт билан визуал алоқага кирганини маълум қилган. Номаълум самолёт йўловчи самолётнинг бевосита яқинида бўлган. Самолёт диспетчерларнинг сўровига жавоб бермаган.

"Россиялик диспетчерлар Япониядан Швейцарияга қайтаётган йўловчи самолёти номаълум самолёт билан муваффақиятли ажралиши мақсадида унинг парвозини ўзгартиришларига тўғри келди", деб айтди манба. Манбанинг фикрича, номаълум самолёт разведкачи самолёт бўлган бўлиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар