Австрия Республикасида бугун, 22 май куни президент сайловининг иккинчи босқичида овоз бериш учун сайлов участкалари ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Франс Пресс агентлигига таяниб РИА Новости хабар қилди

Ўтган ойда ўтказилган овоз беришлар натижасига кўра, Озодлик партияси депутати Норберт Хофер ҳамда Яшиллар собиқ етакчиси Александр Ван дер Беллен иккинчи босқич сайловларида иштирок этишга муваффақ бўлганди. 

Хофер аввал Европа ҳамда Россия ўртасидаги сунъий чегарага қарши курашган ва санкцияларни зудлик билан бекор қилиш заруратини олға сурган. Агар у ғолибликни қўлга киритса, 45 ёшли сиёсатчи нафақат ўнг қанот партиясидан биринчи президент, балки 1945 йилдан буён мамлакатнинг энг ёш президенти ҳам бўлади.  

Унинг рақиби - аждодлари россиялик муҳожирлар бўлган Ван дер Беллен халқаро низоларни тартибга солиш ҳамда иқлим ўзгариши масалаларида Москванинг иштирокисиз муваффақиятга эришиб бўлмайди, деб ҳисоблайди ва Украина инқирозни ҳал этишда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг фаол иштирокини тарғиб этади. 

Австрия конституциясига биноан, давлат раҳбари – Федерал президент – чегараланган, асосан, вакиллик ваколатларигагина эга. Австрия президенти умумхалқ овоз бериш йўли билан кетма-кет икки муддатдан ортиқ бўлмаган ҳолда, олти йилга сайланади.