Австриядаги фирма "пишлоқсевар" сармоядорларни қидирмоқда

Иқтисодиёт 22 Май 2016 2889

Австриянинг Kaslab'n Nockberge фирмаси сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга даромадни пишлоқ кўринишида олишга рози бўладиган сармоядорларни қидирмоқда

Kaslab'n Nockberge органик сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш биринчи кооперативи айни пайтда Австриянинг Радентайн шаҳрида қурилмоқда. Лойиҳа асосчилари даромадни пишлоқ кўринишида олишга тайёр сармоядорларни изламоқда. 

Тахминларга кўра, лойиҳа қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади. Бу ҳақда The Local хабар қилган. 

Кооператив таркибига Мишель Кершбаумер етакчилигидаги 15 нафар фермер киради. Унинг айтишича, ушбу сармоя модели кўплаб мамлакатларда муваффақият қозонган. 

Лойиҳага тикилган пулдан олинадиган фойда 2 фоиз бўлади ҳамда йилига бир марта “пишлоқ бирлиги” кўринишида тўланади. Шундай қилиб, сармоядорлар ферма дўконларида нақдлаштириш мумкин бўлган ваучерларни қўлга киритади. 

Сармоядорлар ўзи хоҳлаган пайтда пулларини қайтариб олишлари мумкин.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар