Бангладешнинг жанубий соҳилларига 21 майда ёпирилган "Роану" тропик циклони оқибатида юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Циклон соҳилларга тушликка яқин етиб келган. Офат марказидаги шамол тезлиги соатига 88 км га етган. Ҳукумат соҳилбўйи ҳудудларидан 500 мингга яқин кишини эвакуация қилган, бироқ дастлаб 2 млн киши эвакауция қилингани маълум қилинганди.

Айни вақтга келиб об-ҳаво яхшиланиши бошлаган, кўпчилик ўз уйларига қайтмоқда. Бироқ қутқарувчилар мамлакатнинг жануби-шарқий қисмидаги қояли ҳудудларда янги кўчкилар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқдалар.