Британиянинг Портсмут порт шаҳрида полиция кузовида ноқонуний муҳожирлар бўлган юк машинасини тўхтатган, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Ушланганлар орасида эркак ва аёллар бўлган, уларнинг миллати ҳали маълум қилинмаган. Эркаклардан бири шифохонага етказилган.

Юк машинаси ҳайдовчиси Буюк Британияга киришда кўмаклашиш гумони билан ҳибсга олинган. Агар қочқинларда мамлакатда бўлишга қонуний асослар бўлмаса, улар депортация қилинади.