Москванинг ЦСКА футбол клуби яримҳимоячиси Алан Дзагоев армиячилар самолётида лезгинкага рақс тушди. Бу ҳақда Spotbox.ru журналисти Батраз Тигиев маълум қилди. Журналист бу антиқа ҳолат тасвирланган видеони твиттердаги саҳифасида жойлаштирди.

25 ёшли Дзагоев Қозондан Москвага учиб кетаётган самолёт бортида кавказликларнинг миллий рақсини ўз жамоадошларининг қизғин олқишлари остида ижро этди. 21 майда ЦСКА "Рубин"ни 0:1 ҳисобида мағлуб этиб, 6 маротаба Россия чемпиони бўлди. Ушбу учрашувдаги ягона тўпни айнан Дзагоев амалга оширди.

ЦСКА бундан аввал 2003, 2005, 2006, 2013, 2014 йилларда Россия чемпиони бўлган. Бу борада Москванинг "Спартак" клуби етакчилик қилмоқда, "қизил-оқ ранглилар" ҳисобида 9 та чемпионлик унвони бор.