Дунёдаги энг кекса Олимпиада чемпиони, венгриялик Шандор Тарикс 103 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Венгрия Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига сайтида хабар берилган.

1913 йилнинг 23 сентябрида Будапешт шаҳрида таваллуд топган Тарикс сув полоси бўйича Венгрия терма жамоаси аъзоси бўлган. У терма жамоа билан 1936 йилги Берлин Олимпиадасида ғолиб бўлганди.

1949 йилда Тарикс АҚШга келган ва у ерда университетда дарс берган. У 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларига энг катта ёшли чемпион сифатида ташриф буюрганди. 

Reuters агентлигининг эслатишича, ўшанда ундан 2016 йилги Олимпиадага ташриф буюра олиш имкони ҳақида сўрашганди. «Кўрамиз, бундай нарсаларни анча олдиндан режалаштириш қийин» деб жавоб қайтарганди Олимпиада чемпиони.

У 100 йиллик юбилейини Калифорнияда нишонлаган.

Шандор Тарикс 2011 йилда дунёдаги энг катта ёшли Олимпиада чемпиони номига эга бўлганди. Ўша йили Лос-Анжелесда бўлиб ўтган 1932 йилги Олимпиаданинг икки карра чемпиони италиялик Атиллио Павези 101 ёшида вафот этганди.

Эндиликда Баҳама ороллари вакили, 98 ёшли Дервард Ноулс дунёдаги энг кекса олимпиада чемпиони бўлиб турибди.