22 май куни Россия мезбонлик қилаётган хоккей бўйича жаҳон чемпионатида учинчи ўрин учун баҳс ўтказилди. Унда Россия терма жамоаси АҚШни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Москвадаги «ВТБ Ледовом дворце» муз саройида ўтказилган баҳсда 7:2 ҳисоби қайд этилди.

Иккита шайба Сергей Мозякин томонидан киритилган бўлса, Евгений Дадонов, Вадим Шипачев, Артемий Панарин ва Вячеслав Войнов биттадан аниқ зарба муаллифлари бўлишди.

Энди жаҳон чемпионлиги учун Канада ва Финляндия терма жамоалари бир неча соатлардан кейин (Тошкент вақти билан соат 00:45) музга тушишади. Бу икки жамоа турнирнинг чорак финалида тўқнашишган ва унда финлар кутилмаганда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Финлар ҳали турнирда мағлубият нелигини билмай келмоқда.

ЖЧ-2016. Учинчи ўрин учун баҳс
Россия — АҚШ — 7:2 (2:0, 3:1, 2:1)
1:0 — Войнов (Калинин, Широков) — 06:23.
2:0 — Мозякин (Дацюк, Орлов) — 13:41 ГБ.
3:0 — Телегин (Дацюк, Мозякин) — 29:36.
4:0 — Дадонов (Панарин, Шипачев) — 32:49.
4:1 — Ватрано (Варсовски, Нельсон) — 34:29 ГБ.
5:1 — Панарин (Белов, Чудинов) — 35:22.
5:2 — Ватрано (Варсовски) — 43:42.
6:2 — Мозякин (Дацюк) — 53:13.
7:2 — Шипачев (Дадонов, Панарин) — 59:53 ГБ.
Дарвозабонлар: Бобровский — Кинкейд, Кондон.