Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте футболчиларнинг Европа чемпионати вақтида овқатланиш тартибини қатъий назорат қилади.

Football Italia нашрининг хабарига кўра, у футболчиларнинг турнир вақтида истеъмол қилишини тақиқлаган таомлар рўйхатига пицца, макарон (Хуросон буғдойидан тайёрлангани бундан мустасно), гриссини (итальянларнинг миллий таоми), сабзи, музқаймоқ, чипслар ва ширинликлар кирган.

Қайд этиш керакки, 46 ёшли мутахассис «Ювентус» бош мураббийи эканидаёқ футболчиларнинг диетасига диққат билан эътибор қаратарди.