Медведев АҚШ сайловларини “хўжакўрсин”га ўтказиладиган "шоу" деб атади

Жаҳон 22 Май 2016 11035

Россия бош вазири Дмитрий Медведев АҚШ сайловларини “маскарадчилар” иштирок этадиган “шоу” деб атади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди. 

“Единая Россия” праймеризлари ўтказилишига изоҳ берар экан: “АҚШдаги сайлов - ниқоб кийганлар томошаси, биз ишонмаймиз, бу шоу, қайсидир маънода аслида ҳам шундай”, - деди Медведев. Унингча, бундай томоша Россияда ўтмаган бўларди. 

“Бизнинг сайлов олди овоз бериш тартибимиз бошқача бўлиши лозим – бу мавжуд муаммолар хусусида, уларни ҳал этиш йўллари тўғрисидаги манфаатли, жиддий мақсадли суҳбат”, - дея қўшимча қилди Медведев.

Кўпроқ янгиликлар