New York Times: Фалокатга учраган А320 самолётида парвоз олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилган бўлган

Жаҳон 22 Май 2016 2982

19 майда Ўрта Ер денгизи устида ҳалокатга учраган, EgyptAir авиакомпаниясининг А320 самолёти бортида парвоз олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилгани маълум бўлди. The New York Times нашрининг маълум қилишича, MS804 рейсини хавфсизлик хизматининг 3 нафар ходими кузатиб борган, ваҳоланки лайнерга одатда икки нафар қўриқчи ҳамроҳлик қилади. Хавфсизликнинг кучайтирилиши нима билан боғлиқ бўлганини нашр манбалари тушунтира олишмаган.

Бундан ташқари, нашр самолётдаги мудҳиш ёзувнинг тафсилотларини келтириб ўтди. Бу ёзув самолёт бортида бир неча йил аввал пайдо бўлган. Таъкидланишича, бу "Мусулмон биродарлар" экстремистик гуруҳининг тарафдорлари бўлган Қоҳира аэропорти ходимларининг иши бўлган. Ёзувда "Биз бу самолётни уриб туширамиз" деб айтилган. Бу ёзув тушунарсиз сабабларга кўра ўчириб ташланмаган.  

Самолёт 19 майда эрта тонгда Париждан Қоҳирага кетаётганда радарлардан йўқолиб қолган. Самолёт бортида 66 киши бўлган. Самолётнинг фалокатга учраши сабабларидан бири сифатида теракт содир этилгани қаралмоқда. Бироқ лайнер билан аслида нима бўлгани унинг қора қутилари аниқлангандан кейин маълум бўлади. Ҳозирча улар аниқланмаган.

Самолётнинг фалокатга учраши бўйича дастлабки ҳисоботни бир ойдан кейин тақдим қилиш режалаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27940 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14848 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55949 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 398 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 416 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1820 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 454 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 486 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 661 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар