Acanvas – бу FullHD экранга эга 23 дюймли фоторамка бўлиб, у шахсий фотосуратлар тўпламини ёки Fine Art America хизматининг лицензияга эга минглаб тасвирий санъат намуналарини намойиш этади. Фойдаланувчи сифатли суратлар чиқартириш ёки расмларни қайтадан ишлаб чиқиш учун ортиқча пул сарфламайди. Суратларнинг алмашинуви Wi-Fi ва Bluetooth орқали амалга ошади, рамка ичига ўрнатилган 6.850 мАч сиғимли аккумулятор эса 4-5 соат давомида автоном ишлай олади. Фоторамка видеода кўрсатиб ўтилган ноодатий симсиз усулда қувват олади. Мазкур усулдан бу каби техник қурилмаларда илк бор фойдаланилганини қайд этиш лозим. Шу сабабли ташқи кўринишга халақит қилувчи ҳеч қандай қўшимча уланувчи воситалар бўлмайди. Acanvas'нинг безакли рамкасиз ўлчамлари: 332.4x555.2x36 мм, оғирлиги: 4.9 кг. Рамкани аввалдан буюртма бериш йўли орқали сотиб олиш нархи – 399 доллар.