Хитой ҳукумати ўз ҳудудида Африка мамлакатларида дудланган одам гўштидан тайёрланган маҳсулотлар сотилиши тўғрисидаги айбловни буткул инкор этмоқда. Бу ҳақда Британиядаги The Sun таблоиди маълум қилди.

Ушбу мазмундаги гап-сўзлар интернетда ҳамда Африкадаги нашрларда тарқалганди. Ҳозир Хитойда истиқомат қилувчи замбиялик аёл Замбия фуқароларини Хитойда ишлаб чиқарилган гўштли консерва маҳсулотларини сотиб олмасликка чақирган. Унинг айтишича, Хитойда одам мурдалари йиғилиб, заводга юборилади, бўлакларга бўлиниб, дудланиб, қадоқланади ва Африка мамлакатларига юборилади. 

Хитойнинг Замбиядаги элчиси Ян Юмин маҳаллий ОАВдаги бундай даъволарни кескин рад этган. 

“Хитой одам гўштидан маҳсулот тайёрлаб Африкага юбориши ғирт бўҳтон. Бу ёмон мақсадда бизга қарши йўналтирилган туҳмат ва ёлғон маълумот. Жудаям ғазабда эканимизни изҳор қиламиз ҳамда ушбу вазият дарҳол муҳокама этилишини талаб қиламиз”, - дея муносабат билдирган Юмин. 

Замбиялик вазирлардан бири Кристофер Муленга ҳукумат номидан Хитойга ўз узрини етказган ва воқеа тўлиқ текширилишини маълум қилган.