Рио-де-Жанейрода бўлғуси Олимпиада иштирокчилари қуролланган ўсмирлар ҳужумига учрадилар

Жамият 22 Май 2016 4837

Олимпиада-2016’га тайёргарлик кўраётган, елканли спорт бўйича Испания терма жамоаси аъзолари Рио-де-Жанейрода қуролланган ўсмирлар ҳужумига учрадилар. Бу ҳақда 21 майда Испания елканли спорти федерациясида маълум қилинди.

Воқеа 21 май куни эрталаб Санта-Тереза туманида, Пекиндаги Олимпиада чемпиони Фернандо Эчаварри, жаҳон чемпиони Тара Пачеко ва уларнинг мураббийи Санти Лопес-Веласкес нонушта қилгани кетаётганларида юз берган.

Мураббийнинг маълум қилишича, уларнинг ёнига 5 нафар тўппонча билан қуролланган ўсмирлар келган. Спортчилар ёнларида бўлган барча нарсаларни жиноятчиларга бериб юборишларига тўғри келган. Ҳеч ким жабрланмаган, бироқ мураббийнинг таъкидлашича, бу "ёқимсиз тажриба" бўлган.

Бразилия бир қатор халқаро мусобақалар, жумладан футбол бўйича 2014 йилги Жаҳон чемпионати ва 2016 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини олгандан кейин, мамлакат раҳбарияти жиноятчиликка қарши катта кўламдаги дастурни бошлаган эди. 2008 йилдан ўтказиб келинаётган бу дастур доирасида Рио-де-Жанейро фавелларида (аҳолининг ночор қатлами яшайдиган харобалар)  36 та полиция бўлими очилган.

Аввалроқ собиқ жаҳон чемпиони, машҳур бразияликлик футболчи Ривалдо ўз юртида Олимпия ўйинларига мухлисларни ташриф буюрмасликка чақирган эди. Ривалдо бу ҳақда 17 ёшли қиз жиноятчилар томонидан ўлдириб кетилгандан кейин ижтимоий тармоқда ёзганди.

Рио-де-Жанейродаги 4 йилликнинг асосий спорт мусобақаси 5-21 август кунлари бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6680 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24133 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56062 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38763 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 400 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 696 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 719 Спорт
Кўпроқ янгиликлар