Россия Давлат думасининг халқаро масалалар бўйича қўмита раиси Алексей Пушков ўз твиттерида Барак Обамани АҚШнинг собиқ давлат раҳбарларидан бири Гарри Трумэннинг муносиб издоши деб деб атади. 

“Тинчлик муофоти лауреати Обама Япониянинг ядровий бомбардимон қилиниши учун узр сўрамас экан. Инсонпарварлик тўғрисида сафтаса сотиш – аҳмоқлар учун. У Трумэннинг муносиб издоши”, - дейилади хабарда. 

Шу йўл билан Пушков Обаманинг Москва ядро қуролидан воз кечишни истамаслиги ҳақидаги сўзларини изоҳлади. “Катта еттилик” саммитида иштирок этиш учун Японияга ташрифи арафасида АҚШ президенти NHK телеканалига берган интервьюсида Россия аслаҳахоналарини қисқартиришга ҳаракат қилишини исташини билдирган. 

1945 йили АҚШ ҳаво-ҳарбий кучлари Хиросимага атом бомбасини ташлаган. 1945 йилнинг апрелида Франклин Рузвельт ўлимидан сўнг президентга айланган Гарри Трумэн Япония билан урушда атом қуролини қўллаш ташаббускори бўлган.

Трумэн (мамлакатни 1953 йилга қадар бошқарган) совуқ уруш ташаббускорларидан ҳисобланади. У НАТО (Шимолий Атлантика келишуви ташкилоти) ташкил этилишини фаол тарғиб қилган. Бундан ташқари, унинг даврида АҚШ бутун дунё бўйлаб антикоммунистик кучларни қўллаб-қувватлаган.