Тошкентда “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон 22 Май 2016 10291

Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан тасдиқланган “2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 22-23 май кунлари “Ёшлар ижод саройи”да “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтмоқда.

Меҳнат ярмаркаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, шаҳар ҳокимлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ ва “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида ўтказилмоқда. 

Ярмарканинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Меҳнат вазири А. Абдухакимов, 2 кун давом этадиган мазкур ярмаркада Тошкент шаҳрининг мувоффақиятли фаолият юритаётган 400дан ортиқ корхона ва ташкилотлари ўзларининг 6000га яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этиши хақида айтиб ўтди. Таклиф этиладиган иш ўринларининг аксарият қисмида ойлик иш ҳақи 700 минг сўмдан ортиқ бўлиб, айрим мутахассисликлар бўйича 1,3-1,5 млн. сўмни ташкил этади.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги тижорат банкларининг 60дан зиёд филиаллари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун тайёрланган содда ва қулай бизнес режалари ҳамда имтиёзли кредит пакетлари билан қатнашади.

Энг эътиборлиси шундаки, тижорат банклари томонидан бизнес йўналишида, айниқса коллежни биттирганига 3 йилдан ошмаган ёшларга 1,5 йил муддатга 6,5 млн сўмгача бўлган миқдорда бериладиган ва гаров талаб этилмайдиган 3 фоизли микрокредитлар албатта кўпчиликнинг қизиқишига сазовор бўлади. Шу билан бирга, 3 йил муддатга 26 млн сўмгача йиллик 9 фоизли кредитларни олиш имкониятларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Анжуманда қатнашаётган тижорат банкларидан бу масалада барча батафсил маълумотларни олиш учун яхши имкониятлар яратиб берилди.

Тадбирда йиғилганлар биргина 2015 йилда Ўзбекистонда 980 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил қилинган бўлиб, шунинг 60 фоиздан зиёди қишлоқ жойларда яратилгани, коллежларнинг 480 мингдан ортиқ битирувчиси иш билан таъминланига алоҳида урғу беришди. 

Ярмаркада вакант иш ўринларига эга корхона ва ташкилотлар ўз фаолияти ҳақида батафсил маълумот берувчи кўргазмали стендлари, тарқатма материалларини иштирокчилар эътиборига ҳавола этишди.

Бундан ташқари, ярмаркага ташриф буюрган ёшлар, иш билан банд бўлмаган аҳоли Меҳнат вазирлиги ва вазирлик ҳудудий бошқармаларининг мутахассисларидан фуқароларнинг иш билан таъминланиши ҳамда меҳнат муҳофазасига оид амалдаги қонунчилик юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар