2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади

Иқтисодиёт 23 Май 2016 7895

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон президентининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, фермерларнинг имтиёзлар кўлами янада ортди. Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида туман фермерлар кенгашлари қошида ҳуқуқий, иқтисодий, агротехник ва бошқа масалалар бўйича хизмат кўрсатувчи 220га яқин консальтинг маркази ташкил этилди. 

Фармон ижроси доирасида қабул қилинган дастурга биноан Солиқ кодексига, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунга, ўндан ортиқ идоравий-меъёрий ҳужжатга ўзгартишлар киритилди. Фермерлар кенгашларига берилган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари устидан фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга даъво аризалари тақдим этганда давлат божи тўламаслик, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган ишчиларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш, томчилатиб суғориш тизимини жорий қилган фермер хўжаликларини 5 йилга ягона ер солиғи тўлашдан озод этиш каби имтиёзлар шулар жумласидандир. 

Бундай имкониятлар фермерларни янада фаол бўлишга ундамоқда. Замон улардан фақат ҳосил етиштириш билан чекланмай, қўшимча тармоқларни ривожлантиришни ҳам талаб этмоқда. 2013-2015 йилларда ҳамда 2016 йилнинг ўтган даврида фермер хўжаликларининг 46 мингтасида қўшимча ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва бошқа йўналишлар йўлга қўйилди. Қишлоқларда 310 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

Йил охирига қадар 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш, қайта ишлашни йўлга қўйиш каби лойиҳаларни амалга ошириш мўлжалланмоқда. 

Анжуманда фермерларнинг фермер-менежер сифатида фаолиятини ташкил этишга эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Шу мақсадда олий таълим муассасаларида ҳамда қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида депутатлар, солиқ, божхона, тижорат банклари вакиллари ва илғор фермерлар иштирокида амалий мулоқот ва ўқув-семинарлар ўтказилмоқда. Ҳозирга қадар уч юздан ортиқ талаба-ўқувчига махсус стипендиялар жорий этилди. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар