69-Канн кинофестивалида британияликларнинг «Мен, Дениел Блейк» фильми «Олтин пальма япроғи»ни қўлга киритди

Маданият 23 Май 2016 2181

Британиялик кинорежиссёр Кен Лоуч иккинчи марта Канн фестивалининг бош соврини - «Олтин пальма япроғи»ни қўлга киритди. У, «Мен, Даниэл Блейк» (I, Daniel Blake) номли фильми учун шундай юқори унвонга сазовор бўлди.

Лоуч кинофестивал тарихида икки марта бош совринни қўлга киритган саккизинчи кинорежиссёр бўлди. Бундан аввал, у 2008 йилда ҳам бош мукофотни қўлга киритган эди. 

Фестивал Гран-приси эса, канадалик Ксавье Доланга, унинг «Бу шунчаки қиёмат-қойим» фильми учун тақдим этилди.

Бундан ташқари, энг яхши режиссёрлик иши учун мукофотни ҳакамлар руминиялик Кристиан Мунжиу («Битирув кечаси») ва франциялик Оливье Ассаяс («Шахсий харидор»)га топширди.

Киноактёр Жан-Пьер Лео эса Канн кинофестивалининг «Фахрий пальма япроғи»га муносиб кўрилди.

Энг яхши сценарий учун мукофотни эронлик режиссёр Асгар Фарҳодийга «Коммивояжёр» фильми учун беришди. Шу фильмдаги роли учун эронлик Шаҳоб Ҳусайний энг яхши актёр, филиппинлик Жаклин Жозе эса энг яхши актриса деб эътироф этилди.

Канн кинофестивали 11 майдан 22 майга қадар ўтказилди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар