Қувноқ топишмоқ ва бошқотирмалар барчага бирдек ёқади. Қуйидаги топишмоқларнинг бошингизни қотириши аниқ, ахир улар ноодатий жавоблар ўйлаб топишга чорлайди.

1. Учта шифокор Роберт уларнинг акаси эканини айтмоқда. Роберт эса унинг умуман акаси йўқлигига ишонтиряпти. Хўш, уларнинг қай бири ёлғон гапирди?

Тўғри жавоб: Ҳаммаси оддий: Робертнинг уч нафар опа-синглиси бор. Учови ҳам шифокор.

2. Ҳовузда 10 та балиқ бор эди. 2 таси чўкиб кетди. 4 таси сузиб кетди. 3 таси нобуд бўлди. Нечта балиқ қолди?

Тўғри жавоб: 10 та. Ахир балиқлар ҳовузни тарк этмади-ку.

3. Икки нафар эркак шахмат ўйнамоқда. Улар 5 та партия ўйнашди. Ҳар бири 3 тадан партияда ғолиб бўлди. Қандай қилиб?

Тўғри жавоб: Улар бир-бирига қарши ўйнамаган.

4. 1000 ва 40 ни қўшинг. Яна 1000 ни қўшинг. Энди 30 ни қўшинг. Яна 1000 қўшинг. Энди 20 ни қўшинг. Яна 1000 қўшинг. Энди 10 ни қўшинг.

Тўғри жавоб: 5000 ҳосил бўлдими? Бу нотўғри. Тўғри жавоб – 4100.

5. Нима шаҳар ва далалар орқали ўтади, бироқ ҳеч қачон ҳаракатланмайди?

Тўғри жавоб: Йўл.

6. Ота ва ўғилнинг ёшини қўшса 66 ҳосил бўлади. Отанинг ёши – ўғил ёшининг тескариси. Улар неча ёшда?

Тўғри жавоб: Бу ерда уч хил жавоб бериш мумкин: 51 ва 15, 42 ва 24 ҳамда 60 ва 6.

7. Ҳафта кунларининг номи ва рақамлардан фойдаланмасдан бешта кунни кетма-кет айтишга ҳаракат қилиб кўринг.

Тўғри жавоб: Ўткан кун, кеча, бугун, эрта, индин.

8. Беш опа-сингилнинг ҳар бири иш билан банд. Биринчиси китоб мутолаа қиляпти. Иккинчиси таом тайёрлаяпти. Учинчиси шахмат ўйнаяпти. Тўртинчиси кир ювяпти. Бешинчиси-чи?

Тўғри жавоб: Шахмат ўйнаяпти.