АҚШ ва Вьетнам компаниялари 16 млрд доллардан кўпроқ қийматли шартномалар имзолашди 

Иқтисодиёт 23 Май 2016 2648

АҚШ ва Вьетнам компаниялари 23 майда Ханойда умумий қиймати 16 млрд доллардан кўпроқ бўлган шартномалар имзолашди. Бу ҳақда Оқ уй хабарида айтилди.

"Бугун президент Обама ва Вьетнам президенти Чан Дай Куанг АҚШ ва Вьетнам компаниялари ўртасида умумий қиймати 16 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилувчи шартномаларни имзолаш маросимида иштирок этишди. Тижорий битимлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлайди", деб айтилмоқда хабарда.  

Жумладан, Boeing компанияси Вьетнамнинг VietJet 100 авиакомпаниясига 100 та самолётини сотмоқчи, Pratt & Whitney ҳам худди шу компания билан 135 та авиацион двигатель сотишга битим имзолади. GE Wind компанияси эса Вьетнамга шамол генераторларида ишлайдиган электр станцияларни яратишда ёрдам беради.

Оқ уйнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси охирги 7 йил ичида 45 млрд долларга етган, АҚШнинг Вьетнам иқтисодиётига инвестициялари миқдори эса 1,5 млрд долларни ташкил қилган. 

Обама 20 йиллар аввал икки томионлама муносабатлар яхшиланганидан кейин Вьетнамга келган учинчи АҚШ президенти бўлди. Обамадан аввал АҚШ президентларидан Вьетнамга 2000 йилда Билл Клинтон, 2006 йилда эса Кичик Жорж Буш ташриф буюрган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56332 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32588 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40637 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4894 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16763 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 101026 Ўзбекистон
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 722 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7392 Жамият
Кўпроқ янгиликлар