Яманнинг жанубидаги Адан шаҳрида 23 май кунининг биринчи ярмида 2та портлаш содир этилди. Sky news телеканалининг араб тилидаги версияси берган маълумотга кўра, бу портлашлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 30 нафарни ташкил қилмоқда.

Телеканал маълумотига кўра, портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль ҳукумат армияси генерали Абдулла ас-Субейдининг уйи яқинида портлатилган. Бу ҳудудда армияга янги чақирилганлар йиғилганди. Бундан ташқари, Адандаги ҳарбий лагерлардан бирида бомба портлатилган.

Яманда бир томонида собиқ президент Абдулла Салоҳнинг тарафдорлари ҳамда шиалар (ҳусийчилар), иккинчи томонида мамлакатнинг амалдаги президенти Абд Раббо бошлиқ суннийлар турган томонлар ўртасида низолар 2014 йилнинг августида бошланганди. Лекин 2015 йилнинг 26 мартида қонуний ҳукуматни қўллаш мақсадида Яманда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳарбий амалиётлар бошлагач вазият янада мураккаблашди.БМТ маълумотларига кўра, ўтган вақт ичида 6,4 минг киши қуролли тўқнашувлар туфайли ҳалок бўлган ва 30 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.Айни вақтда мамлакат пойтахти Сано исёнчилар қўлида қолмоқда. Араб коалицияси 2015 йилнинг апрелида мамлакат жанубидаги порт шаҳар Адандан исёнчиларни қувиб чиқаргач, бу шаҳарга Абд Раббо ҳукумати жойлашган ва шаҳар Яманнинг вақтинчалик пойтахтига айланган.