Японияда 3 соат ичида 1400 банкомат ўмариб кетилди

Жамият 23 Май 2016 4438

Ҳозирча шахси аниқланмаган 100дан ортиқ жиноятчилар, уч соатдан кам вақт ичида, Япониянинг турли бурчакларидаги 1400та банкоматлардан 1,4 млрд иена (13 млн АҚШ доллари) миқдоридаги пулни ўмаришга муваффақ бўлишган. Улар ЖАР банкларидан ўғирланган маълумотларга эга сохта карточкалардан фойдаланган, деб хабар қилмоқда «Киодо» агентлиги.

Молиявий жиноят 15 май куни тонгда амалга оширилган. Полициянинг тахминига кўра, бир вақтнинг ўзида юздан ортиқ киши уюшган жиноий амалиётда қатнашган. Улар Токионинг кичик дўконлари ва мамлакатнинг 16та префектурасида пулларни ечиб олган. 

Умуман жами бўлиб, тахминан 14 мингта транзакция амалга оширилган. Уларнинг ҳар бирида энг максимал сумма, 100 минг иена (907 доллар) олинган. Жиноятчилар танлаган банкоматлар Seven Bank банкига тегишли экани айтилмоқда. 

Тергов ишларига алоқадор манбанинг сўзларига кўра, Жанубий Африка Республикаси банкидан ўғирланган кредит карточкаси маълумотлари сохта банк карталарига юкланган ва улардан пул ечиб олинган. 

Япон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, фирибгарликка халқаро жиноий гуруҳнинг алоқаси бор.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар