Бангладеш жанубида юз бераётган “Роану” тропик циклони олиб келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлган сони 25 кишига етди, жабрланганлар сони 250 минг кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар ва табий офатларнинг олдини олиш вазирлиги раҳбари Музаффал Хусайн Чоудхури Майя маълум қилмоқда.

"Сўнгги йиллардаги энг вайронкор табий офат натижасида 25 киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксари кучли бўрон бўлган пайтда ҳалокатга учраган, - деди у. – 250 мингдан зиёд киши бу фалокатларни ўз бошидан ўтказмоқда ".

Амалдорнинг сўзларига қараганда, Бангладешдаги хавфли ҳудудлардан, жумладан, мамлакатнинг жануби-шарқидаги Читтагонг округидан 500 минг нафар киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, табий офоатнинг мамлакатга олиб келган моддий зарари 20 млн. АҚШ долларига тенг,дея баҳоланган.