АҚШ президенти Барак Обама расмий ташриф билан Вьетнамга келди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Оқ уй раҳбари Вьетнам президенти Чан Дай Куанг билан савдо-иқтисодий алоқалар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама этади. 

Қайд этиш жоиз, Обама, АҚШнинг Вьетнам билан муносабатлари нормаллашганидан сўнг, Американинг ушбу давлатга ташриф буюраётган учинчи президентидир.