«Брага» финалда «Порту»ни мағлуб этиб, 50 йилда илк марта Португалия Кубогини қўлга киритди

Спорт 23 Май 2016 1627

«Брага» жамоаси Португалия Кубоги финалида «Порту» билан куч синашди ва пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Лиссабондаги Миллий стадионда кечган ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунлангач, бошланган пенальтилар сериясида «Брага» 4:2 ҳисобида устун келди ва совринга эга чиқди.

Шу тариқа, «Брага» ўз тарихида иккинчи марта Португалия Кубогини қўлга киритди. Жамоа бундан 50 йил аввал, 1966 йили биринчи совринга эга чиққанди.

Португалия Кубогини қўлга киритиш бўйича рекордчи жамоа «Бенфика» ҳисобланади (25 марта). 

Кейинги мавсумда Паулу Фонсеки бошқарувидаги жамоа Европа Лигасида иштирок этади.

Порту (Порту) – Брага (Брага) – 2:2 (2:4)
Голлар: Фонте, 12 (0:1); Жозуэ, 58 (0:2); Силва, 61 (1:2); Силва, 90+1 (2:2).
Огоҳлантиришлар: Силва, 87 – Пинту, 87; Марафона, 102; Мауро, 114.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.

Кўпроқ янгиликлар