Бразилияда минглаб кишилар вақтинчалик президент вазифаси бажарувчининг истеъфосини талаб қилиб намойиш уюштиришди

Жаҳон 23 Май 2016 2589

Бразилияда 13 май куни Мишел Темер вақтинчалик президент вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди. Импичмент орқали лавозимидан четлатилган Дилма Русефнинг минглаб тарафдорлари Сан-Паулу ва Рио-де-Жанейронинг қатор кўчаларида норозилик намойишлари уюштиришди. Намойиш иштирокчилари ҳозирда президентлик вазифасини бажарувчи Мишел Темернинг ҳаракатларига норозиликларини билдиришди. 

Темернинг истеъфосини талаб қилаётган фаоллар унинг Сан-Паулудаги қароргоҳига келишган. Собиқ вице-президентнинг ўзи эса бир неча соат аввал ўз қароргоҳини тарк этиб, пойтахтга кетган.

Сан-Паулуда намойиш ташкилотчилари акция иштирокчиларининг 2000 нафар кишидан иборат деб баҳолашди. Риода эса тахминан 1000 нафар киши норозилик намойишида қатнашди. 

Мишел Темер атиги 10 кун аввал бу лавозимга тайинланган бўлса-да, унга қарши бир неча марта акция уюштирилди. 

Ҳукумат Темер Таълим вазирлиги билан бирлаштириб юборган Маданият вазирлигини қайта тиклашга ваъда берди. Бундай режа маданият вакилларида қатъий норозилик ҳиссини уйғотди.

Шунингдек, Темер вақтинчалик ҳукумат таркибини фақатгина оқ танли кишилардан шакллантиргани боис қаттиқ танқидга учради. 

Бразилияда бу 1979 йилдан бери таркибида аёллар бўлмаган биринчи вазирлик маҳкамаси бўлди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар