Брюссель аэропорти божхона ходимлари вақтинча қуролларидан маҳрум этилди

Жаҳон 23 Май 2016 1819

Икки нафар божхоначи ўртасида келиб чиққан низо туфайли Брюссель аэропорти божхона хизмати ходимларига табель қуролларини топшириш мажбурияти юкланди. Бу ҳақда Derner er газетасига таяниб ТАСС хабар қилди

Нашрга кўра, ушбу қарор божхона ходимларидан бири иккинчисига қурол билан таҳдид қилгандан кейин, низони юмшатиш ва жиддий нохуш ҳодисанинг олдини олиш мақсадида қабул қилинди. 

Мазкур тақиқ аэропортнинг барча 33 нафар божхона хизмати ходимларига таъсир этди.

Бошқа божхоначилардан фарқли ўлароқ, Бельгия пойтахти аэропорти божхона хизмати ходимлари анча йиллардан буён хавфсизлик нуқтаи назаридан қуролланиб юради.

Кўпроқ янгиликлар