Бугун хонанда Шоҳруҳхон концертининг илк кунига старт берилади

Маданият 23 Май 2016 5078

Хабарингиз бор ёшларнинг севимли қўшиқчиси, ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи хонанда Шохруҳхон 23-24-26 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Юлдузлар” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этмоқда. Бугун концертнинг илк кунига старт берилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, узоқ кутилган концерт дастурида 5 та дуэт қўшиқ куйланиши кутилмоқда. Ушбу дуэтлар ичида хонанда Шаҳзода билан биргаликда куйланган “Алло” дуэти ҳам ижро этилади. Аммо қолган тўртта дуэт кимлар билан ижро этилиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Бу концерт ташкилотчилари, қолаверса, хонанданинг ўзи томонидан мухлислари учун аталган сюрприз бўлиши мумкин.

Охирги пайтларда ижодга жиддий бел боғлаган  хонанданинг бирин кетин янги қўшиқларини концерт дастурида тинглаш имкониятига эга бўласиз. Ушбу қўшиқлардан бири “Дарак йўқ” таронаси бўлиб, қўшиқ сўзини Шоҳрўз яратган. Оранжировкаси Жасур Бадалбоевга, мусиқаси эса Шохруҳхоннинг ўзига тегишли.   Айни дамда қўшиққа клип суратга олиниб, мухлисларга тақдим этилди. Клипда бош ролни Асал Шодиева талқин этган.

Бундан ташқари, кутилаётган  концерт дастури ажойиб шоу дастурига айланиши кутилмоқда. Бунга дастурга ташриф буюриб, ўзингиз шахсан гувоҳ бўлишингиз мумкин. 

Концерт тафсилотлари ҳақида сайтимиз орқали тўлиқ хабардор бўлишингиз мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар