Дубайда барча турар жойларга меҳмонхона юлдузлари бириктирилади

Жаҳон 23 Май 2016 4299

Дубай ҳукумати коммунал хўжалик соҳасида ностандарт қарорга келишди. Турар жойларнинг давлат стандартларига жавоб беришига доир зерикарли текширувлар натижаси одатда "кадр ортида" қолади.

National газетасининг хабар беришича, эндиликда турар жойларнинг сифатига баҳо беришда бир неча ўн йиллардан бери дунё меҳмонхона саноатида қўлланиб келинаётган "юлдузли тизимни" жорий қилиб вазиятни ўзгартириш керак.

Нашриётнинг берган маълумотларига кўра, амирликдаги кўп қаватли уйлар бундан буён биттадан бештагача юлдузга эга бўлади, бу турар жойлардаги хизмат сифатини яхшилаш ва уларда яшовчи аҳоли хавфсизлигини таъминлаш имконини беради. Дубай муниципалитети ердан фойдаланиш департаментининг мазкур ташаббуси эксперт ҳамжамияти ҳамда мегаполис аҳолиси ўртасида турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Маҳаллий ҳукуматнинг у ёки бу бинони баҳолашдаги тамойиллари энг асосий "тўсиқ" бўлиб қолмоқда. 

"Бундай рейтингларнинг қанчалик ҳаққонийлиги ҳамда маҳаллий ҳокимият инспекцияларни ўтказиш учун етарли малакали ходимларга эга ёки йўқлиги номаълум. Бу жуда мураккаб жараён. Турар жойларда кўплаб техник ускуналар ўрнатдик, уйларни фақат ташқи кўринишидан баҳолаш адолатсиз бўлади. Бошқа томондан эса биноларнинг бир қисми турли сабабларга кўра беш ёки икки юлдузга эга бўлиши мумкин", - дейди Silicon Oasis ноҳияси Кўчмас мулк эгалари ассоциацияси раҳбари Эндрю Де Коста.

Унинг сўзларига кўра, "ҳақиқатдан ҳам рейтинг тизими ахлоқсиз уй эгаларига таъсир ўтказишнинг самарали усули бўлиб, бу кўчмас мулкнинг нархига ҳам таъсир кўрсатади. Бироқ бунинг учун таҳлил ҳаққоний ва объектив бўлиши керак".

Газетанинг маълум қилишича, 20 мингдан ортиқ ер майдонлари ва 120 минг кўчмас мулк объектлари экспертлар томонидан баҳоланди. Мутахассислар жойларга бориб, у ерларда суратга олиш, ёнғин хавфсизлиги ҳамда хизмат даражасини баҳолаш ишларини амалга оширишди. Шу муносабат билан жамоатчилик яқин кунларда Дубайдаги кўчмас мулкларнинг янгича "юлдузли" тизим маълумотларидан воқиф бўлиши мумкин.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47217 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 63899 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34765 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19795 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75333 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60322 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 48 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 956 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 117 Жамият
Кўпроқ янгиликлар