Хоккей бўйича ЖЧ: Финалда Канада Финляндиядан устун келди

Спорт 23 Май 2016 4181

22 май куни Москва шаҳрида хоккей бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Ўз тарихида 80-марта ўтказилган жаҳон чемпионатида Канада терма жамоаси бош мукофотни қўлга киритди.

Океанорти вакиллари ҳал қилувчи финал учрашувида Финляндия терма жамоасидан 2:0 ҳисобида устун келди. 

Аввалига биринчи бўлимда Коннор Макдэвид ҳисобни очди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида Мэтт Дюшейн финларнинг бўшаб қолган дарвозасини ишғол қилди - 2:0.

Бу билан Канада ўз унвонини сақлаб қолди. Ўтган йили Чехияда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам канадалик хоккейчилар россияликларни мағлубиятга учратган ҳолда жаҳон чемпиони бўлишган эди.

Финляндия – Канада 0:2 (0:1, 0:0, 0:1)
Шайбалар: 11:24 Макдэвид (Дюшейн) – 0:1, 59:59 Дюшейн (Маршан) – 0:2
Зарбалар: 16 (7-4-5) – 33 (10-13-10)
Жарималар: 6 (2-2-2) – 8 (4-2-2)
Финляндия: Косинен (Сарос); Покка, Кивисте, Яакола, Линделль, Хиетанен, Охтамаа; Койву, Ахо, Лаюнен, Лайне, Йокинен, Пюеряля, Коскиранта, Пилстрем, Саллинен, Пуллкинен, Барков, Гранлунд, Комаров, Рантанен
Канада: Тальбо (Пикар); Сеси, Эллис, Мэтисон, Танев, Дамба, Мюррей, Райлли; Холл, Дюшейн, Галлахер, Доми, Брассар, Райнхарт, Перри, Дженнер, Шайфли, Стоун, Маршан, О`Райлли, Макдэвид.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар