HTC 10 ва Samsung Galaxy S7: қай бири чидамли?

Технология 23 Май 2016 9802

Шу ойнинг бошида НТC 10 смартфонининг чидамлилиги синовдан ўтказилган эди. Синов натижасида бу аппаратни қўлда деярли букишнинг иложи йўқлиги аниқланди. Эндиликда  PhoneBuff ресурси HTC ва Samsung флагманлари устида дроп-тест ўтказишга қарор қилди. 

Махсус қурилма ёрдамида HTC 10 ва Galaxy S7’ни тўрт марта бетон плита устига ташлашди: орқа томони, пастки учи, ён қисми ва экранини пастга қаратган ҳолда. Биринчи тестдаёқ Galaxy S7’нинг орқа шиша қопқоғи синиб кетди, HTC 10 қурилмасининг металли қопқоғи эса бироз тирналди. Пастки ва ён томонлама қулашда эса иккала смартфон ҳам вазифани яхши бажара олди ва бир неча сезилмас зарбларга учради. 

Экран билан пастга улоқтирилганда эса ҳар икки смартфоннинг ҳам ойнаси синиб кетди. Бу ҳолатда Galaxy S7 экрани ишдан чиқиб, кейин қурилмадан фойдаланишнинг иложи бўлмади. HTC 10 ёриқлардан ҳосил бўлган «ўргимчак тўри»га қарамай, одатдагидек ишлашда давом этди. 

Қизиғи шундаки, HTC 10’нинг экрани ишлашдан тўхтамаганига қадар 32 марта отиб юборилган эди. PhoneBuff ресурси HTC 10 қурилмасини ўзининг рейтингидаги энг мустаҳкам смартфон дея эълон қилди. Иккинчи ўринда HTC One M9, учинчида эса - Apple iPhone 6 жой эгаллади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар