Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида   кўпкураш бўйича мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Мусобақада вазирлик тизимидаги таълим муассасалари тингловчи ва курсантлари, сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари вакиллари кўпкураш таркибига кирувчи етти спорт тури бўйича куч синашди.

Умумжамоа ҳисобида ИИВ академияси жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Тошкент Олий ҳарбий-техника билим юрти ва Ёнғин хавфсизлиги Олий техника мактаби жамоалари кейинги ўринларга лойиқ топилди.

ИИВ академияси жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси қошидаги спорт тўгараклари аъзоларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.