Ҳиндистон ҳукумати мамлакат фуқароларига Ливияга қандай мақсадда бўлишидан қатъий назар, исталган сафарларни амалга оширишни тақиқлаб қўйди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинди. 

Ливияда хавфсизлик билан боғлиқ юз берган вазият, у ерда Ҳиндистон фуқаролари хавфсизлиги ва ҳаётларига таҳдидлар сабабли Ҳиндистон ҳукумати ҳинд фуқароларига Ливияга сафар уюштиришни тақиқлашга қарор қилган. 

Бу тақиқлов 2016 йил 3 майдан амал қилмоқда.

Ливияда 31 мартдан бош вазир Фаёз ас-Саражим бошчилигидаги янги миллий келишув ҳукумати ўз ишини бошлади. Ливиянинг баъзи ҳудудлари ИШИД билан алоқадор бўлган жангарилар томондан босиб олинган.