Ҳиндистон ва Эрон Чобаҳор портини ривожлантириш бўйича келишувни имзолади

Жаҳон 23 Май 2016 1905

Эрон ва Ҳиндистон ҳукуматлари, Эроннинг Чобаҳор портини ривожлантиришга оид икки томонлама келишувни имзолади. Расмий Деҳли ва Теҳрон, Чобаҳорни Чобаҳор-Зоҳидон-Заранж транспорт йўлагининг йирик портига айлантирмоқчи.

Ҳужжатларни имзолаш маросими,  Теҳронга ташриф буюрган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида ташкил этилган. 

Times Now телеканалининг хабар қилишича, Indian Ports Global Private ва Эроннинг Arya Banadar компаниялари Чобаҳор портини ривожлантиришнинг биринчи босқичи юзасидан келишувни имзолаган. Унга кўра, иккита терминал ва 5та мултимодал бандаргоҳ барпо этилади. Ҳиндистоннинг EXIM bankи эса, мазкур битимни молиялаштириш учун 150 млн доллар ажратади. Умуман, Ҳиндистон томони ушбу битим учун 200 млн доллар ажратади. 

Умуман, Ҳиндистон ва Эрон 2015 йили Чобаҳор порти бўйича англашув меморандумини имзолаган эди. Ҳиндистон портни ривожлантириш баробарида Чобаҳор-Зоҳидон-Заранж автойўли воситасида билан Покистонни айланиб ўтган ҳолда, Марказий Осиё минтақасига йўл очади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар