Отатурк номидаги Истанбул халқаро аэропортида Turkish Airlines авиакомпанияси самолёти бортдаги таҳдидона сўз туфайли тўхтатилди ва йўловчилари эвакуация қилинди.

"Экипаж аэропорт ходимларини маҳаллий вақт билан соат 15:50да (Тошкент вақти билан соат 17:30) Қайсари шаҳрига учиши керак бўлган самолёт ҳожатхонасида "бомба" сўзини кўришгани ҳақида хабардор қилган", дейилган авиакомпания маълумотида.

Хабар қилинишича, лайнер йўловчилари эвакуация қилиниб, терминалга олиб борилган. Ҳудудда мутахассислар текширув бошлашган.