Буюк британиялик хонанда, композитор, поп-жазз хонандаси Адель «Send My Love» номли қўшиғи клипида қимматбаҳо либосда намоён бўлди. У Аделнинг «25» номли мусиқий альбомидан ўрин олган.  

Клип оддий тарзда, қора фонда суратга олинган бўлиб, кўпроқ Аделнинг қимматбаҳо либоси, қўшиқ мазмуни ва хонанданинг қўшиқ мусиқаси тактларига мос рақс ҳаракатлари томошабин эътиборини жалб этади. 

Клип бир сутка давомида 1 миллионга яқин томоша қилинган

Sony Music компанияси жорий ҳафтада Адель билан 90 миллион фунт стерлингга шартнома имзолаш арафасида. Бу рекорд даражадаги катта сумма ҳисобланади.

Бу борада аввалги рекордни Робби Уилямс 2002 йилда 80 миллион фунт стерлингга тузилган шартномаси билан ўрнатган. Кейинги натижани эса 70 миллион фунт стерлинг билан Уитни Хьюстон банд этган.