Lenovo очилиб-ёпиладиган телефонларини андроид кўринишида қайта ишлаб чиқариши мумкин

Технология 23 Май 2016 3250

Lenovo YouTube каналида Motorola RAZR V3 иштирок этган “тарихий” тизер пайдо бўлди. Бу йўл билан компания асли Android афсонавий очилиб-ёпиладиган телефон моделларини қайта ишлаб чиқаришга ишора қилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Engadget ёзмоқда

Роликда компания 2000-йилларнинг бошида ёшлар ўртасида оммалашиб кетган RAZR V3 телефонини намойиш этади. Ўта ингичка, ўта енгил, клавиатура ёритгичи билан, магний ва алюминий корпусли ҳамда турли-туман ранглар – ихчам ва кўп функцияли очиб-ёпиладиган телефон тез орада машҳур бўлиб кетган эди. 

2004 йили сотувга чиққач, икки йил давомида Motorola ўртача 700 доллардан 50 миллиондан ортиқ RAZR V3 телефонларини сотди. Жами эса ушбу модель 130 миллиондан кўп сотилган. Таққослаш учун – 2015 йилда Apple 700 миллион айфон сотган.

2016 йил 9 июнда айнан нима намойиш этилиши номаълум. Engadget нашрга кўра, Lenovo Tech World конференцияси бошланадиган куни ушбу серия Android асосида қайта тақдим этилиш эхтимоли мавжуд. Бироқ видеога “Razr ўтган кунларини ёдга олинг ва келажакка тайёрланинг” деб берилган изоҳ шунчаки Motorola тайёрлаётган янги анонслар ҳақида бўлиши ҳам мумкин.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар