Наманганда «Китоб олами» дўкони фойдаланишга топширилди

Маданият 23 Май 2016 4369

21 май куни Наманган шаҳрида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Наманган вилоят ҳокимлиги билан яқин ҳамкорликида ташкил этилган «Наманган китоб олами» мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда матбуот ва ахборот агентлиги расмий сайти хабар тарқатди.

Ушбу тадбирни Наманган вилоят ҳокими Х. Бозоров очиб берди. Сўнг Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори А. Юнусов сўзга чиқиб мажмуанинг олдида турган мақсад ва вазифалари, соҳани ривожлантириш йўлида амалга оширилган ишлар ҳақида айтиб ўтди. Тадбирда шунингдек, таниқли ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, Зулфия мукофоти совриндорлари ҳам иштирок этишди. 

«Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига асосан халқ маънавиятини юксалтириш, ҳамда адабиётга, маънавиятга, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва улуғлаш, ёш авлоднинг онгу шуурига миллий мустақиллик ғояларини сингдириш ва Она - Ватанга юксак садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиш, ёшларни интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказиш, аҳолининг, айниқса ёшларнинг миллий адабиётимизга ва жаҳон адабиёти дурдоналарига бўлган қизиқишини қондириш ҳамда оилавий китоб ўқиш анъаналарини тарғиб қилиш, ёзувчи ва китобхон ўртасидаги мулоқотни кучайтириш мақсадида юртимизнинг барча минтақаларида «Китоб олами» маърифий мажмуасининг тармоқлари очилмоқда», дейилади агентлик хабарида. 

Мазкур мажмуа 400 квадрат метр майдонни эгаллаган, унда турли йўналишдаги адабиётлардан таркиб топган кўркам савдо жавонлари ўрнатилган ва уларга Ўзбекистондаги нашриётлари томонидан нашр этилган 15 минг нусхадаги китоблар жойлаштирилган. Шу билан бирга мажмуада китобхонлар хордиқ чиқаришлари учун қулай шароитлар яратилиб «book-cаfе» фаолияти ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан 2015 йил 2 ноябрда Тошкент шаҳрида, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ҳамкорликда 2016 йил 27 апрелда Нукус шаҳрида «Китоб олами» мажмуалари очилган эди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар