ОАВ: Агар Моуриньо келса, Гиггз "МЮ"ни тарк этади

Спорт 23 Май 2016 3322

Айни вақтда "Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаалга ёрдамчи бўлиб турган Райан Гиггз тез орада жамоани тарк этиши мумкин. Бу ван Гаалнинг ўрнига Жозе Моуриньо олиб келинса рўй беради. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатган.

Манбанинг маълумотига кўра, Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш сешанба куни манчестерликлар раҳбарияти билан музокара ўтказиш учун Англияга келади. Яқин вақт ичида Моуриньо "МЮ"нинг бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.

Бундан олдинроқ, португалиялик мутахассис билан "МЮ" раҳбарияти ярим йил олдин келишиб қўйгани, 2015 йил охирида Моуриньо "Челси"ни тарк этгач, у бошқа жамоа таклифини қабул қилмаслиги учун унга 4 млн фунт тўлангани маълум қилинганди.

Ўз футболчилик фаолиятини "МЮ" таркибида ўтказган уэльслик Райан Гиггз жамоа сафида 672та ўйинда майдонга тушиб, 114та гол урган. У жамоа билан 13 марта Англия чемпионига айланган. Шунингдек, 4 марта Англия Кубогида, 8 марта мамлакат Суперкубогида зафар қучган. Гиггз "МЮ" билан 2 марта ЕЧЛ ғолиби бўлган. У 2014 йилда "МЮ" бош мураббийи Дэвид Мойес истеъфога чиқарилишидан кейин вақтинчалик жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи бўлганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар