БМТ Бош котиби Пан Ги Мун халқаро ҳамжамиятни 2030 йилга келиб қочқинлар сонини икки баравар камайтириш учун зарур чора-тадбирлар кўришга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters.

У бу ҳақда Истанбулда ўтаётган биринчи Бутунжаҳон гуманитар саммитида айтиб ўтган.

«Биз бу ерда ўзгача келажак қуриш ҳақида гаплашиш учун йиғилдик. Мен сизларни 2030 йилга келиб, қочқинлар сонини икки баравар қисқартириш учун зарур чора-тадбирлар кўришга ва қочқинлар масаласида узоқ муддатли ечимлар қабул қилишга чақираман», — деди Пан Ги Мун.