Пан Ги Мун: “Муҳожир ва қочқинлар масаласини ҳал этишда барча бирлашиши керак”

Жаҳон 23 Май 2016 1799

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик  масалалари бўйича олий комиссари Федерика Могерини муҳожирларнинг Европа Иттифоқига оқиб келишини асло тўхтатиб бўлмаслигини, бироқ уларнинг қонуний йўллар билан “кўҳна қитьа”га келишини таъминлаш мумкинлигини таъкидлади. “Биз европаликлар одамларнинг оммавий кўчиши замон талаби эканини тушуниб етишимиз керак. Биз муҳожирлар оқимини тўхтатиб қола олмаймиз. Бироқ бу масалани ҳал қилиш мумкин”, деди Могерини. Унинг айтишича, муҳожирлар муаммосини ҳал қилишда айрим давлатларнинг бир томонлама қарор қабул қилиши ҳеч нарсани ўзгартира олмайди. Бу умумевропа вазифасидир. Европа Иттифоқи ноқонуний муҳожирларни қонунийлаштириш, умуммиграция сиёсатини ишлаб чиқиш ва Африкани иқтисодий ривожлантириш масаласида бир қатор ишларни амалга оширишга муҳтождир.

Шу билан бирга Федерика Могерини хоним Европа Иттифоқининг махсус кучлари томонидан сўнгги олти ой давомида Ўрта Ер денгизида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган юздан ортиқ кема йўқ қилинганини эслатиб ўтди. Муҳожирларни Европага олиб келишни бизнесга айлантириб олган 69 киши қўлга олинди. Ҳалокатга учраган кемаларда бўлган 13 мингдан ортиқ  киши Европа ҳарбий денгиз кучлари томонидан қутқариб олинди.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мунинг фикрича, Европада кузатилаётган муҳожирлар билан боғлиқ инқироз қочқинлар оқимининг кўплиги сабаб эмас, балки қабул қилиб олаётган мамлакатлар ўртасида ўзаро бирдамлик йўқлиги оқибатида юзага келган. Унинг сўзларига қараганда, қочқин ва муҳожирларнинг 90 фоизи ривожланаётган мамлакатлардан бошпана топган. Саккизта мамлакат жаҳондаги барча муҳожирларнинг ярмидан кўпини қабул қилган. Муҳожирларнинг оғир аҳволини енгиллаштиришга қаратилган БМТ маблағларнининг 75 фоизини атиги 10 та мамлакат беради”, дейилади Пан Ги Муннинг “Коммерсант” газетасида босилган мақоласида. У фикрларини давом эттирар экан, муҳожирлар оқимини бартараф этишда қўрқув ва масъулиятсизлик ҳалақит бераётганини тан олди. Одамларнинг талаби иккинчи ўринга тушиб қолиб, биринчи ўринга ақлдан кўра тоқатсизлик чиқмоқда, дея мулоҳаза юритади Пан Ги Мун. Бош котибнинг фикрича, муҳожир ва қочқинлар ҳеч қандай хавф туғдирмайди, балки ўзларини қабул қилаётган мамлакатларга фойда келтиради. Муҳожирлар билан боғлиқ инқирозларни бартараф этса бўлади. Бироқ давлатлар якка холда бу муаммони ўзлари ҳал қила олмайди. Бугунги кунда миллионлаб қочқинлар ўзларининг асосий ҳуқуқларидан маҳрумлигича қолмоқда. Келаси ҳафтада бўлиб ўтиши кутилаётган Жаҳон гуманитар саммити арафасида эълон қилинган мақолада Пан Ги Мун АҚШ ва бошқа мамлакатларга мурожаат қилар экан,  низолар давом этаётган мамлакатларнинг қочқинларини қабул қилишга чақирди. Унинг фикрича муҳожирларни жойлаштириш давлатларнинг умумий маъсулиятидир. Таҳлилчиларнинг фикрича, 60 миллиондан ортиқ киши қуролли тўқнашув ва мажоролар туфайли ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Шу йилнинг 19 апрелида Халқаро миграция ташкилоти эълон қилган ҳисоботда таъкидланишича, 2015 йилда жаҳондаги муҳожирлар сони 244 миллион кишига етган. 2013 йилда бу рақам 232 миллион кишини ташкил қилган эди. Бунга Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида қуролли мажороларнинг давом этаётгани сабаб бўлган.

Европа Иттифоқи полиция хизмати ва Халқаро полиция ташкилоти экспертларининг фикрича, Европага ноқонуний муҳожирларни олиб келиш уюшган жиноий гурухларнинг бизнесига айланган. Ташкилотчилар бу бизнес орқали 2015 йилда 5 миллиард доллардан 6 миллиард доллар ишлаб олишган. Бу борада Европол ва Интерпол вакиллари қўшма ҳисобот эълон қилди. Унга кўра, “Кўҳна қитьа”га келган ҳар ўнта муҳожирнинг тўққизтаси жиноий гуруҳларнинг хизматидан фойдаланган. Муҳожирларнинг кўпчилиги воситачиларга 3 минг евродан 6 минг еврогача ҳақ тўлаган. Шуниси эътиборлики, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари муҳожирлар мансуб бўлган мамлакатларнинг фуқороларидир. Шу билан бирга улар Европа Иттифоқи мамлакатлари паспортларига ҳам эга.

Шарофиддин Тўлаганов

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар