Покистон АҚШнинг «Толибон» етакчисига берган авиазарбасини ҳаво чегарасини бузиш деб атади

Жаҳон 23 Май 2016 2805

Покистон ТИВ АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг «Толибон» гуруҳи етакчиси мулла Мансурга нисбатан берган зарбасини Покистон ҳаво кенгликларини бузиш деб атади. Вазирлик баёнотига кўра, мазкур ҳарбий амалиёт Покистон ҳаво чегарасини бузиш натижасида амалга оширилган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» ахборот агентлиги.

«2016 йилнинг 21 май куни кечқурун АҚШ маъмурияти тарқатган маълумотга кўра, учувчисиз самолёт зарбаси Покистоннинг Афғонистон билан чегарасида амалга оширилган», —дейилади хабарномада.
 
Ташқи ишлар вазирлигида айтишларича, ушбу ҳаво зарбаси Покистон "давлат суверенитети"ни бузишдир. 

Бундан аввалроқ, Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла «Толибон» етакчиси мулла Ахтар Мансурнинг ўлимини тасдиқлаган эди. Унинг маълум қилишича, ҳаво зарбаси АҚШ ҲҲК дрони ёрдамида Покистоннинг Белужистон вилояти Кветта шаҳрида амалга оширилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27940 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14848 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55949 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 398 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 416 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1820 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 454 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 486 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 661 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар